Интернет сайтларидан бирида касалликларнинг руҳий сабаби келтирилган. Қуйида ана шу ҳақда ўқийсиз...
Пиёнисталик - ёлғизликни, ҳеч кимга керак эмасликни ҳис қилиш, яшашни истамаслик, эътибор ва меҳрни етарлича олмаслик туфайли келиб чиқади.
Аллергия - ўз кучига ишонмаслик, бошдан ўтказилган тушкун кайфият, қўрқув ҳисси.
Лоқайдлик, руҳсизлик - ҳиссиётларни "бостириш", қўрқув, ҳадик, шахсий "мен"ини бостириш, бепарволик. ...