TIBBIY SAYT ГлавнаяРегистрацияВход
Главная » 2007 » Sentyabr » 7 » КАСАЛЛИК САБАБЛАРИ
10:20
КАСАЛЛИК САБАБЛАРИ
Kasallik sabablariИнтернет сайтларидан бирида касалликларнинг руҳий сабаби келтирилган. Қуйида ана шу ҳақда ўқийсиз...

Пиёнисталик - ёлғизликни, ҳеч кимга керак эмасликни ҳис қилиш, яшашни истамаслик, эътибор ва меҳрни етарлича олмаслик туфайли келиб чиқади.

Аллергия - ўз кучига ишонмаслик, бошдан ўтказилган тушкун кайфият, қўрқув ҳисси.

Лоқайдлик, руҳсизлик - ҳиссиётларни "бостириш", қўрқув, ҳадик, шахсий "мен"ини бостириш, бепарволик.

Аппендицит - қўрқув, ҳаётдан қўрқиш.

Артрит, подагра - атрофдагилар томонидан меҳр кўрсатилмаслиги, ўзига кескин танқидий қараш, хафа бўлиш ҳисси, кучли қаҳр-ғазаб.

Астма (кўксов) - бўғувчи муҳаббат, ҳиссиётларни бостириш, ҳадиксираб яшаш, кўз тегиши.

Уйқусизлик - қўрқув, ҳадик, айбни ҳис қилиш ҳисси, ишончсизлик.

Қутуриш - сувдан қўрқиш, тажовузкорлик.

Кўз касалликлари - ғазабланиш, кайфиятнинг ёмон бўлиши.

Ошқозон касалликлари - қўрқув.

Тиш оғриғи - узоқ вақт бир қарорга келолмай қийналиш, аниқ ва кескин қарор чиқара олмаслик.

Оёқ оғриғи - келгуси ишлардан, тан олмасликларидан қўрқиш, ёшликда олинган жароҳатларга кучли боғлиқлик.

Бурун касалликлари - кучли хафагарчилик, ўзининг кераксизлигини ҳис қилиш, ҳеч ким сезмаётгани ва жиддий қабул қилмаётганидан сиқилиш, ўзганинг ёрдамисиз бирор иш қила олмаслик.

Жигар касаллиги - ғазаб, доимий хафа бўлиб юриш, ҳамиша ўзини оқлашга уриниш, доимий нохуш кайфият.

Буйрак касалликлари - зерикиш, ўзидан жаҳлланиш, ўзини қаттиқ танқид қилиш, ҳиссиётларнинг етишмаслиги, кўнгил қолиши, омадсизлик, бирор ишни уддалай олмаслик, воқеа-ҳодисаларга худди ёш болалардек муносабат билдириш, мағлубиятлар.

Бел оғриғи - моддий таъминот сабабли ҳиссий қўллаб-қувватлаш ва меҳр-муҳаббатнинг бўлмаслиги, ҳадиксираш.

Тизза оғриғи - мағрурлик, калондимоғлик ва қўрқув.

Турли яралар ва оғриқлар - бировларга нисбатан яширин ғазаб.

Сўгаллар - кўз тегиши ва ҳасад.

Бронхит - тортишувлар, оиладаги нотинчлик ва кескин салбий муҳит.





Категория: Kasalliklar | Просмотров: 11084 | Добавил: shumbola | Рейтинг: 3.8/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Juma, 06.12.2024, 04:15
Меню сайта
Категории раздела
Kasalliklar [12]
Bolalar kasalliklari [5]
Erkaklar kasalliklari [0]
Ayollar kasalliklari [4]
OITS / SPID [2]
Dorishunoslik [0]
Tibbiyot hodimlari uchun [2]
Talabalar uchun [3]
Qiziqarli [6]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Sentyabr 2007  »
DuSeChPaJuShYa
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Наш опрос
Saytga holis baho bering
Всего ответов: 170
Мини-чат
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Onlayn: 1
    Mehmonlar: 1
    Foydalanuvchilar: 0
    KBGroup © 2007 - 2024