TIBBIY SAYT ГлавнаяРегистрацияВход
Главная » 2007 » Oktyabr » 10 » Қандай овқатланяпсиз
21:48
Қандай овқатланяпсиз
Маълумки, бугун кўпгина табиий маҳсулотларга турли ишловлар берилади, рафинадланади. Натижада организм учун зарурий минерал, дармондори ва микроунсурларнинг катта қисми йўқолади. Кўпгина маҳсулотлар таркибида эса кимёвий унсурлар миқдори жуда юқори...

Организмда токсинлар ҳосил бўлишининг олдини олиш учун, энг аввало, табиий маҳсулотларни истеъмол қилинг. Овқатланишнинг ҳам ўзига яраша қоидалари бор.

• Кўнглингиз тусамаса, овқат еманг. Акс ҳолда ҳазм қилиш учун катта қувват керак бўлади. Турли "чиқит"ларга тўлиб-тошган организм ички муҳитни тозалаш учун иштаҳасизлик билан "ҳимояланади".

• Овқатланишни таом ейишдан эмас, балки суюқлик ичишдан бошланг. Эрталаб гиёҳлардан тайёрланган, асал қўшилган чой, табиий ва тоза мева шарбати ёки сабзи шарбати ичган маъқул. 20 дақиқалардан сўнг сувда қайнатилган тузсиз бўтқа истеъмол қилсангиз бўлади. Сут алоҳида ичилса, енгил сингади. Лекин у янги соғилган бўлсин.

• Мева шарбатларини сабзавот шарбати билан асло аралаштирманг. Улар турлича муҳитда ва ферментлар ёрдамида ҳазм бўлади. Қўшиб истеъмол қилинса, зиёни бор.

• Бир ўтиришда турли-туман овқат еманг. Ошқозон ости бези 4-5 хил таом учун эмас, балки фақат 1-2 тасини ҳазм қилиш учун ферментлар ажратади.

• Овқат ейиш чоғида ширин чой, компот ёки бошқа шарбатли ичимликларни ичиш ярамайди. Акс ҳолда ошқозон шираси ўз хусусиятини йўқотиши мумкин. Бу эса ошқозон безларини чарчатади ва ҳазм қилиш жараёнини секинлаштиради. Ширин ичимликларни овқатлангандан бир-икки соат ўтиб ичсангиз бўлади. Агар организм суюқликни талаб қилса, овқатланишдан 15-20 дақиқа олдин истеъмол қилинг...

Категория: Qiziqarli | Просмотров: 2860 | Добавил: shumbola | Рейтинг: 3.5/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Juma, 06.12.2024, 03:19
Меню сайта
Категории раздела
Kasalliklar [12]
Bolalar kasalliklari [5]
Erkaklar kasalliklari [0]
Ayollar kasalliklari [4]
OITS / SPID [2]
Dorishunoslik [0]
Tibbiyot hodimlari uchun [2]
Talabalar uchun [3]
Qiziqarli [6]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Oktyabr 2007  »
DuSeChPaJuShYa
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Наш опрос
Оцените наш сайт
Всего ответов: 38
Мини-чат
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Onlayn: 1
    Mehmonlar: 1
    Foydalanuvchilar: 0
    KBGroup © 2007 - 2024