№ 1-а-сонли пархез
Тайёрлашга кўрсатмалар: даволашнинг дастлабки 8-10 куни мобайнида яра касаллигининг авж олишида ва қон кетганда; секрецияси ошган гастритнинг авж олиши; қизилунгач куйиши.
Тайёрлашдан мақсад: химиявий, механик ва термик таъсиротларни истисно қилиб, меъдага имкон борича озор етказмаслик.
Умумий таърифи. Меъда шираси секрециясини қўзғатадиган моддаларни истисно қилади. Овқатни асосан суюқ ва ярим суюқ холда берилади Калорияликни асосан углеводлар хисобига чегараланади. Ош тузи хам чегараланади.
Калориялиги ва таркиби: оқсиллар 80 г, улардан камида 50 г хайвонот оқсили, ёғлар 80—90 г, углеводлар 200 г, калорияси 2000.
Овқатланиш режими: овқатни кичик-кичик порцияларда тез-тез (дар 2—3 соатда) қабул килиш, тунга сут ёки сливка.
Бу пархез таомни №1 - а усули эди. Кейинги кунларда унинг қолган турларини ҳам сининг этиборингизга ҳавола этамиз.