СПИД – БУ ИНСОНИЯТ УЧУН БАЛОИ - ОФАТ - 16 Июня 2007 - Tibbiy portal
TIBBIY SAYT ГлавнаяРегистрацияВход
Главная » 2007 » Iyun » 16 » СПИД – БУ ИНСОНИЯТ УЧУН БАЛОИ - ОФАТ
19:52
СПИД – БУ ИНСОНИЯТ УЧУН БАЛОИ - ОФАТ
СПИД – БУ ИНСОНИЯТ УЧУН БАЛОИ - ОФАТ

Маълумки, ушбу савол энг огир, мураккаб, ижтимоий, иктисодий, сиёсий, ахлокий масалалардан хисобланади:
1. Касалларни ва у билан захарланганларни (вирус ташувчиларни) даволаш хамда бокиш.
2. Диагностик ва даволаш учун лозим булган дориларни-препаратларни, вакциналарни бунёд этиш.
3. Фундаментал (чукур) илмий-изланиш ишларини олиб бориш ва бошкалар, кайсики хозирги кунда бир неча миллиард булса, эртага бир неча унлаб-юзлаб миллиард долларни талаб килиш.
4. СПИД масаласи нафакат врачлар ва Согликни саклаш ходимларининг, бошк,а бир канча мутахассисликлардаги олимлар-нинг иши булибгина колмай, давлат арбоблари, иктисодчилар, юристлар-, социологлар хамда купчиликнинг хам зиммасидаги юк булиб колмокда.
5. Олим Б.В.Бобоевнинг хисоб-китоблари буйича СПИДга карши курашиш учун, агарда эпидемия-пандемия булса XXI асрга келиб, дунёдаги энг йирик мамлакатларнинг харбий бюджети микдоридаги маблагни талаб килади ва бу уринда энг мухими СПИД билан касалланган хамда ВИЧ вируси ташувчиларнинг болалари, туришган кишилари ва бошка якин одамларнинг хукукларини химоя этишлик масалаларини айтмайсизми?

КАСАЛЛИК БЕЛГИЛАРИ ВА ОКИБАТИ

Вирус юкан шахснинг ахволи узок муддат ичида меъеёрида (нормал) холатда булиши мумкин. Чунки, вирус организмга киргач хужайрага ёпишиб олиб, аста-секин хужайра ичига, асосан ядро аппаратига жойлашиб олади ва маълум давргача тинч холатда сак-ланади. Касаллик уткир холатда ривожланадиган булса вируснинг иккубация (касалик белгиси номоён булгунгача давр) даври 6-18 ой булиши мумкин.
Агарда сурункали холат юз берса инкубация даври уртача 3-5 ва ундан ортик даврни - йилни ташкил этади.
Клиник белгиларига келсак, беморларда иситма чика бошлайди ва бу холат сабабини аниклаш кийинрок булган холда узок муддатга чузилиши мумкин.
Баданига тошмалар тошади, гриппга ухшаш белгилар ва неврологик бузилиш белгилари келиб чикади. Давомлилиги икки хафтадан уч ойгача, баъзан узокрок булади. Ана шу даврдан бошлаб сурункали шаклда касаллик 8-9 йилларда нихоясига етади.
1985 йилдаёк аникланишича, СПИД вируси нафакат организмдаги иммун тизимни издан чикаради, у бош мия хужайраларини ва орка мия суюклигида хаёт кечириб, купайиб мияни атрофияга учратади, натижада - инсон одамийлик киёфасидан четлай боради. Акли пастлик, эпилеплик тутканок, эслаш кобилиятининг тезлик билан пасаябориши ва охир окибатда тулик неврологик бузишларга олиб келади. Беморнинг юриш-харакат координацияси йукола боради. Гапириши бузилади, баъзан кучли кузгалиш булса. аксарият сабабсиз депрессия (тушкунликка тушиш) холатига киради.
Хасталикнинг окибати у 100 % улим билан тугайди. Касаллик белгиси юзага чикиши билан улим содир булиш даври турлича.
Масалан, тараний зтган мамлакатларда, аксарияти уткир шаклида 50% беморлар 18 ой ичидаёк, хаётдан куз юмади ва 80 % ида бу холат 36 ойда кузатилади. Африкада, Гаитида ва айрим бошка жойларда бундан хам кискарокдир.
Америкалик шифокор Б.Джонсон Найробида 1980 йилларда СПИД билан огриган 1000 дан ортик, болаларни текшириб, уларнинг бирортаси хам 5 йилдан ортик яшашмаганлигини аниклаган.
Хеч кайси забила ва ирхдарда ВИЧ инфекцияга карши табиий организмнинг узини-узи мухофаза килиш кобилияти, куввати йук деб тан олинган.
Яна энг хавфли нарса шуки, СПИД вирусининг хрзирча учта тури аникданган ва келгусида, унинг тез узгарувчанлик хусусиятидан келиб чикиб, бошка янги турлари (штаммлари) хам пайдо булиш эхтимоли бор.
Ачинарлиси шуки, вирус ташувчи шахслар ёки беморлар узларининг куп вактини касалхонасиз утказади ва врач - терапевт хам, социал таъминот ходимлари хам хеч ким беморга, унинг ахволини батамом яхшиланиб кетишига кафолат бераолмайдилар. Шунинг учун бундай холатлар уларни руйхатга олиш ишларида бир мунча мураккаблик келтириб чикаради, статистик маълумотларда чалгитади.
Маълумки, хозирги даврда "Баркамол авлод тарбияси" ва жамият тараккиёти усиб келаётган ёш авлоднинг сорлом ва бардам булиши билан чамбарчас борлик. Бунинг учун Мустакил Республикамизда давлатимиз томонидан барча шароит-кулайликлар яратилган. Лекин инсон соглигига путур етказувчи, ташкаридан мам-лакатимизга кириб келаётган СПИД касаллиги энг огир ва мураккаб муаммолардан булиб колмокда. "АСР ВАБОСИ" номини олган ушбу иммун етишмаслиги хасталигини олдини олиш, даволаш, таркалишига йул куймаслик нафакат тиббиёт ходимлари, балки барча-барчамизнинг мухим ишимиз булиб колмокда. Бунинг учун халкимизга СПИД хакида илмий асосланган, мукаммал тушунчаларни етказишнинг ахамияти нихоятда катта. Китобчада ана шулар тугрисида суз юритилади.
Ушбу рисола наркомания, чекиш, алкоголизмга баришланган биринчи китобчага илова хисобланади.

СПИД ВИРУСИ ТАРКАЛИШИ (ЭПИДЕМИЯСИ)НИНГ РИВОЖЛАНИШИ

Тарихга назар ташласак СПИД вируси Африкада айрим донорларнинг конида 1970 йилларнинг бошланишидаёк кайд этилгани, 1976 йилда донор-негр аёлида топилган. АКШ ва Оврупада 10 йиллардан сунг кайд этилган.
Аввало шуни айтиш керакки, ВИЧ вируси аникданиб, касаллик диагнозини куйилгунга кадар АКШ, Лос-Анжелес, Нью-Йорк,. Калифорния каби шах,арларда номаълум вирус келтириб чикарган касалликларга - пневмоцистоз, саркома Калоши (рак), сурункали лимфоденоаатия каби диагнозлар билан огриган беморлар аникланган.
СПИД синдроми биринчи бор 1981 йилда Америкада кайд этилди.
Хабар берилишича иммунитета пасайган беморларда "Саркома Калоши" ва "Пневмония" диагнози билан касаллик кайд этилиб, уларнинг "гомосексуалист" эканлиги хам аникланган. Уларда "иммун етишмаслик синдроми" хам мавжуд булган. Илгари бундай касаллик бошкачарок номларда б9лган. СПИД касаллигини кел¬тириб чикарувчи вирус 1983 йилда кашф этмлди ва уни хозирги "ВИЧ вируси" деб аталди. Кейинчалик Африкалик беморда унинг бошкача хили ВИЧ-2 хам кайд этилди.
1987 йилнинг июл ойида АКШда 37 785 кишида ва 527 болаларда СПИД руйхатга олинган. Купчилик касалланганларнинг (78%) ичидан биттасининг онаси СПИД билан орриган, 12% и кон куйиши оркали юккан булиб, 6% и гемофилик хисобланган, 4% ида оиласи хакидаги информация аник булмаган.
Хисобларга караганда АКШ да 1987 йилда кайд зтилган СПИД билан огриган 1.000 000 беморлар турли жойларда хар хил булган.
Масалан, Нью-Йоркда 991 та булса, Сан-Францискода 996 та, Маямида 584, Нью Иоркда 393, Лос Анжелесда 363, умуман АКШ да 140 та бемор кайд этилган. Сан-Франциско ва Нью-Йоркда СПИД ёш йигитларнинг барвакт улишга сабабчи булган.
Оврупода 4 549 та катта ёшдаги кишиларнинг СПИД билан огри-ганлиги кайд этилган. Улугбританияда - 926 киши (июл 1987) бе¬мор булса, ВИЧ вируси билан зарарланганларнинг сони 25 марта ортик булган. Улар ичида гомосексуалистлар АКШда 73 % булса, Улурбританияда - 89% ни ташкил килган.
ДССТ маълумотига к9ра 1989 йилнинг март ойида дунё буйича 146 569 та СПИД касаллиги аникланган бњлиб улар китъалар буйича:
Шимолий ва Жанубий Америкада - 101831 бемор,
Африкада - 23201 бемор,
Оврупода - 19817 бемор,
Океанияда - 1300 бемор,
Осиёда - 360 бемор булган
1990 йилнинг феврал ойига келиб (1 йилдан кам вакт ичида) 21544 га купайган яъни 113613 га (2 баробардан купга) ошган.
АКШ ва Улугбританияда эпидемиянинг (таркалишнинг) биринчи тулкини гомосексуалистлар ичида, иккинчи тулкин наркоманлар, проституткалар, асосан инъекция йули билан). Ичида булади ва сунгра у гетеросексуалистлар оркали, жинсий алокалар оркали, эркаклардан аёлларга ёки аёллардан эркакларга (65%) аркалади.
Африкада ВИЧ инфекциянинг таркзлиши асосан гетеросексуали¬стлар ичида жинсий алокалар оркали таркалганлиги аникланган ва уларнинг нисбати 1:1 тенг булган.
ВИЧ вируснинг таркалишида жинсий алока йулидан бошка, зарарланган кондан куйиш, игналарнинг зарарланиши хамда вертикал буйича - онадан болага юкиш йулларининг ахамияти хам катта деб каралади.
Катор Африка мамлакатларида олиб борилган эпидемиологик изланишлар курсатдики, ВИЧ вирусининг таркалиши проститут¬калар орасида жуда юкори (80-90%) эканлиги аникланган; 30%ти уларнинг мижозлари - харидорлари, 30%ти венерологик булим-ларга катнайдиганларга, 10% узида вирус тутувчи хомиладорлар оркали утишлиги аникланган ва шундай килиб, ВИЧ вируси асо¬сан Марказий Африкадан бутун континентга тарк,ала бошлаган ва беморлар ичида улим содир булишлик холлари хам борган сари купаяборган, тезлашган. Шунинг учун хам СПИД таркалишини олдини олишлик Дунё Согликни саклаш ташкилоти (ВОЗ) нинг энг мухим ва долзарб масалаларидан бири булиб колди.

ВИРУС НИМА?

Вирус - лотинча "вирус" сузидан олинган булиб, "захар" деган маънони англатади. Табиатдаги вирусларни фойдали ва зарарли гурухларга булинади. Зарарли вируслар одамлар, хайвонлар усимликлар ва бактерияларда юкумли касал кузгатувчи жуда майда микроорганизмлардир.
Вируслар факат тирик хужайраларда яшашга мослашган. Табиатда вирусли юкумли касалликлар кенг таркалган. Милоддан аввал Демокрит (460-370Й.) ва Арасту (Аристотель 384-322 и.) кутуриш касаллигининг клиник белгиларини ёзиб крлдирганлар. Чечак, полиомиелит, грипп касалликлари кадимдан маълум. Лекин уларни келтириб чик,арадиган сабаблари номаълум эди. 1892 йилда рус олими Д.И.Ивановский бошка майда микроорганиз-млар ута олмайдиган, фильтрдан хам утиб кетадиган, жуда майда микроорганизмлар яъни вируслар борлигини аниклади. Узок, вактлар вируслар хакидаги масалалар мунозараларга сабаб булди ва кейинчалик вируслар оддий жонивор булиб, тирик организмларга хос булган хамма хусусиятларга эга эканлиги аникланди.
Вируслар хам купайиб, авлод к,олдиради. Вирусларда моддалар алмашунуви улар яшаётган хужайрага, генетик жихатдан авлод крлдириши эса нуклеин кислотага боглик;. Вируслар хужайрадан ташкарида (тинч холатда) вирус булакчалари (вирион куринишида) яшайди ва унда хеч кандай хает белгилари булмайди. Вири¬он организмга тушгач узига керакли булган хужайрага кириб олиб, тирик хаёт тарзида яшаб купаяди ва атроф мухитга ургочи вирионларни таркатади.
Вирусни асосан электрон микроскопда куриш мумкин. Энг катта вирус-чечак вируси катталиги 400-700нм (нм-миллиметрнинг миллиондан бир улуши), энг майдаси-полиомиелит, энцефалит, оксим касалликларининг кузратувчилари, катталиги атиги бир неча нм. Ташки куринишидан вируслар шар, куб, таёкча, игнасимон шаклда булади. Энг оддий вирус оксил ва нуклеин кислотадан ташкил топган. Вирусда нуклеин кислотанинг факат битта типи дезоксири-бонуклеин кислота (ДНК) ёки рибонуклеин кислота (РНК) булади. Мураккаброк тузилган вирус таркибида оксил ва нуклеин кислотадан ташкари, карбонсувлар, ёглар, липидлар ва ферментлар були-ши мумкин. Нуклеин кислота вируснинг ирсий ва касаллик кузатиш хусусиятини белгилаб, уларнинг узгарувчанлигида мухим ахамият касб этса, ферментлар вируснинг купайишида иштирок этади.
Вирион даставвал хужайрага ёпишади, сунгра аста-секин ичига киради, оклеил пардаси парчаланиб нуклеин кислота чикади ва шу даврдан бошлаб, вирусли инфекциянинг яширин (инкубацион) дав-ри бошланади. Вирусли нуклеин кислота хужайрадаги фермент тизимидан фойдаланиб, узининг келгуси авлодни шакллантиради ва купая бошлайди. Сунгра вирус булакчалари хужайрадаги модда-лар хамда ферментлардан фойдаланиб, уни эритиб юборади ва хужайра ёрилгач, ундан ташкарига чикади.
Касаллик уткир ёки сурункали тусда давом этиши мумкин. Уткир шаклида касаллик белгилар тез юзага чикади ва тез кечади.
Сурункали шаклида клиник белгилар юзага чикмайди ва аниклаш кийин булади. Уткир шаклида хужайралар тезда емирилиб, бужмайиб тугайди. Сурункали шаклида организм дармонсизланганда, совкотганда ва унга кулай булган хрлатларда касаллик белгилари пайдо булади.
Хозирги вактда бакалар, илонлар, кушлар-товуклар, сичконлар, каламушлар, маймунларда рак, саркома ва лейкоз касалликларини кузратувчи 40 на якин вируслар маълум. Уларни онкоген вируслар деб аталади.

ФОЙДАЛИ ВИРУСЛАР

Табобатда ва халк хужалигида, кишлок хужалигида улардан фойдаланилади. Масалан, даставвал бактерияларни ютиб юборадиган вируслар ажратиб олинди. Уларни "бактериофаглар" дейилади.
Бактериофаглар-улат, ич терлама, дизентерия таёкчалари, вабо вибрионлари ва бошкаларни емириб юбораверади. Уларнинг бундай хусусиятларидан фойдаланиб табобат амалиётида катта-катта ютукларга эришилди. Шунинг учун бактериялар кузгатадиган купгина юкумли касалликлар (вабо, ич терлама, дизентерия ва бошка) нинг олдини олиш (профилактика) ва даволашда кенг кулланилади. Бирок одам организмида фаглар пробиркадагига караганда анча суст таъсир этгани ва бактерияларнинг унга урганиб колиши маълум булди.

ОРГАНИЗМДА ВИЧ ВИРУСИ БОРЛИГИ КАНДАЙ АНИКЛАНАДИ?

Хозирги кунда ВИЧ вирусининг одам организмида бор ёки йуклигини бир нечта замонавий усуллар билан махсус тиббий булим ва касалхоналарда олиб борилади. Натижада беморларнинг хакикий СПИД вируси оркали касалланганлиги хамда шахснинг СПИД вируси ташувчи эканлиги аникланади. Беморларга нисбатан тегишли даво чора-тадбирлари курилади. СПИД вируси ташувчилар эса доимий шифокор назорати остида булади. Бажариладиган ишларни бемор ва шифокор уларнинг узларигина билиб, имкон борича бошкаларга ошкор этмаган холда-махфий равишда олиб борилади.
Улар куйидагилардан иборат:
1. ВИЧ инфекцияга антитела хосил булганлигини аниклаш усули.
Маълумки, ВИЧ вируси организмга киргач 3 хафта 3 ойлардан сунг конда антитела хосил була бошлайди ва натижада антигенлар ёрдамида серологик реакциялар туфайли хосил булган анти¬тела ва унинг концентрациясини аниклаш мумкин. Бунинг учун 3 хил усулдан фойдаланилади.
Биринчи усулда коньюгать сифатида антиген-фермент, иккинчисида антиген-флуоресцеин, (радиоизотоп) ва учинчисида иммунноглобулинлар фракциясини аниклаш йули билан изланиш ишлари олиб борилади. Хозирги кунда янада янги усуллардан фойдаланилмокда.
2. ВИЧ-антиген ва виремия усули
Ушбу усул билан конда антиген борлиги аникланади. Бундай лаборатория текшируви касалликнинг бошлангич даврида бажарилади.
У касалликнинг бошлангич даврини хамда болаларда инфекция борлигини аникдашда диагностик ахамиятга эга. Агарда хасталик-нинг сунгги даврида конда антиген топилса, у холда беморда иммунитет сустлигини курсатади ва шунга караб даволаш кераклигидан дарак беради.
Виремия - бу конда лимфоцитлардан ВИЧ вируси ажратиб олиш мумкинлигидан дарак беради.
3. Беморларни ва донорларни текширувдан утказиш усу¬ли.
Ушбу антитела борлигини билиш усулдан Улугбританияда лабораториялар ва кон куйиш марказларида кенг фойдаланилади. Бунинг учун пациент врач-терапевт ёки уролог кабулида булиб мастлахатлашади. Текширув ишлари учун энг янги тегишли реактивлар мавжуд. Амалий жихатдан ушбу усул тез аниклашда яхши ёрдам беради.

Просмотров: 15423 | Добавил: shumbola | Рейтинг: 4.0/17
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Dushanbda, 05.12.2016, 15:25
Меню сайта
Категории раздела
Kasalliklar [12]
Bolalar kasalliklari [4]
Erkaklar kasalliklari [0]
Ayollar kasalliklari [4]
OITS / SPID [2]
Dorishunoslik [0]
Tibbiyot hodimlari uchun [2]
Talabalar uchun [3]
Qiziqarli [6]
Вход на сайт
Login:
Parol:
Поиск
Календарь
«  Iyun 2007  »
DuSeChPaJuShYa
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Наш опрос
Siz portalda yana qanday bo'limlar ochilishini istardingiz?
Всего ответов: 125
Мини-чат
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Статистика

    Onlayn: 1
    Mehmonlar: 1
    Foydalanuvchilar: 0
    Copyright MyCorp © 2016Хостинг от uCoz